23 February 2010
06:10 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Мели Қобилов хонадони вакилларининг иши маҳкамада
Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва вилоятдаги “Жаҳонгир” адвокатлик фирмаси директори Мели Қобиловнинг хонадонидан 4 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Унинг ўзи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238-моддаси 2-қисми (Ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлаш) билан, ўғли, Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси катта нозири Дадажон Қобилов ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш), келини Муҳайё Қобилова (Дадажоннинг рафиқаси) ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш) ҳамда невараси Ғолибжон (Дадажоннинг ўғли) ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш) билан айбланмоқда. 40 яшар Дадажон ва унинг 19 яшар ўғли Ғолибжон қамоқда, келин ва қайнота муносиб хулқ-атворда бўлиш шарти билан озодликда сўроқ бермоқда. Мели Қобиловнинг адовкатлик лицензияси бекор қилинган.
Хонадоннинг Мели Қобиловдан ташқари уч вакили хусусий тадбиркор Ш. Муродовдан турли йилларда товламачилик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жами 5 миллон сўм миқдорида пора олганликда айбланмоқда. Ҳозирда Дадажон, Муҳайё ва Ғолибжон Қобиловлар устидан суд жараёни ниҳоялаб қолди. Мели Қобиловнинг эса тергови давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳамма мухолифатчиларкаби Мели Қобилов аввал бирликчи бўлган, кейинчалик эркчи бўлди. Ундан кейин Ўзбекистон “Ватан тараққиёти“ партияси Жиззах вилояти кенгаши лавозимини ҳам эгаллади. Маълум даврларда Ўзбекистон Олий Кенгашининг депутати ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси ҳам бўлган
У 1996 йил 12 февралида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ҳукумат хизматкорлари уни сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти туфайли сохта айблар билан бадном қилишган, деб ҳисобланади.