23 February 2010
05:45 -
Ақли жойига келаётган Тимошенко: Ҳамма билан музокара қиламан, фақат Янукович билан эмас
Кеча кечқурун Украина телевидениеси орқали миллатга мурожаат қилган Бош вазир Юлия Тимошенко яқинда бўлиб ўтган презилент сайлови натижалари сохталаштирилгани хусусидаги фикри ўзгармагани, ҳокимиятга украинларга қарши, Европага қарши бўлган команданинг келиши украин халқининг танлови эмаслигини гапирди, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида.
“Украина хавф остида... Ундан қутилишнинг бирдан-бир йўли – демократия ва давлатчилик тарафдорларининг, “Бизнинг Ураина – Халқ Мудофааси”, Литвин ва Юлия Тимошенко блокларига кирувчи депутатларнинг бирлашишидир, деган Тимошенко, ҳаммани бирлашишга ва парламентда кучли команда тузишга чақирди .
Тимошенко мутлақо тўғри гапирмоқда, дейди мухбиримиз. Аммо унинг гаплари кеч қолди. Сўнгги ойлар, балки, йилларда айнан Тимошенко зарғалдоқчилар коалициясига зарбалар бериб келди, президент сайловида ютиш учун ўзини Россия бош вазири Путиннинг тагига ётишга тайёрдек қилиб кўрсатди.
Аввал у ўша қилган ишлари сабабли сайловда зарғалдоқчилар мағлубиятга учраганини эътироф этиб, маъсулиятни ўз бўйнига олиши, украин миллатидан кечирим сўраши керак. Миллат уни кечирса, янги бирлашишлар ҳақида гапириш жиддийроқ бўлади, одамлар унга ишонади.