23 February 2010
03:23 -
Тошкентдаги қаҳратон совуқ қурбонсиз бўлмаган
Пойтахтнинг Лабзак даҳасидаги хусусий хонадонлардан бирида хонадонннинг етти нафар аъзоси исдан заҳарланиш туфайли оламдан ўтган. Бу хусусида хабар қилган Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Тошкент телеканали хонадоннинг Эронда ишлаб чиқарилган қўлбола печда иситилиши ва бу ерда газдан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмаганини таъкидлади, дейили мухбиримиз. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан хонадонга газ печи ўрнатиб берган шахс жиноий жавобгарликка тортилган.