22 February 2010
02:23 -
Васила Иноят ва бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари Лондон Университетининг махсус курсини битириб, сертификат олишди
Буюкбританиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан 2009 йилда ўзбекистонлик ва қўшни мамлакатлардан бир гуруҳ хуқуқ ҳимоячилари учун махсус ўқув семинари ташкил килинган эди. Ушбу семинар доирасида машғулотлар олиб бориш учун Лондон Метрополитан Университетининг етук профессорлари жалб килинган. Улар бир йил давомида инсон ҳуқуқларига оид мавзулар, шу жумладан халқаро ҳужжатларни ўрганиш бўйича 3 бўлимдан иборат ўқув машғулотлари ўтказишди.
Машғулотлар Олмата ва Бишкек шаҳарларида бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистондан Васила Иноят, Бахтиёр Ҳамро ва фарғоналик бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари иштирок этишди. 2009 йилнинг ноябрида бўлиб ўтган сўнгги машғулот имтиҳхон топшириш билан якунланди. Курс ўқувчилари диплом иши ҳам тайёрлашди.
Имтиҳонларнинг натижалари ва диплом ишлари Университет домлалари тарафидан қониқарли деб баҳоланди. Шу кунларда, аниқроғи, 19-22 февраль кунлари Бишкекда ўтказилган сўнгги тадбирлар доирасида, курс ўқувчиларига халқаро ҳужжатлар бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш ваколатини берувчи сертификатлар топширилди. Бу сертификатлар Лондон Университетига кириб ўқиш имконияти ҳам беради.
Бишкекда ўтказилган сўнгги тадбирлар доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатларидаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи информацион тўр (information network, информационная сеть) тузилди. Унинг Ўзбекистон ҳудуди бўйича мувофиқлаштирувчи этиб Васила Иноят сайланди.
Ушбу тўрнинг фаолиятини юртиш механизмлари ишлаб чиқилди ва бу хусусда кеча махсус Меморандум қабул қилиниб, ҳамма тарафлар томонидан имзоланди.