21 February 2010
23:50 -
Путиннинг сўнгги яқинлашмоқдами: Калининград ва Иркутскдан кейин Архангельскда ҳам унинг истеъфоси талаб қилинди
Русларнинг “Бирдамлик” ҳаракати Бюросининг аъзоси, таниқли мухолифатчи Илья Яшиннинг «Эхо Москвы» радиосида айтишича, Архангельск шаҳрида ўтказилган 1,5 минг кишилик митингда вилоят губернатори ва Путин раислигидаги Россия ҳукуматининг истеъфоси талаб қилинган. Митингда “Яблоко” партияси, собиқ бош вазир Михаил Касьяновнинг Халқ Демократик Иттифоқи, “Бирдамлик” ҳаракати, Коммунистик партия, турли профсоюзларнинг вакиллари иштирок этишди.
Митингнинг алоҳида ўз мавзуси бўлмаган, у бошқа шаҳарларда бўлаётган митинг иштирокчиларга бирдамлик изҳор этиш учун ташкил қилинган. Илья Яшиннинг сўзларига қараганда, митинг осойишта ўтди. Милиция атрофни ўраб олинган бўлса ҳам, милиционерларнинг сони Москвадаги митингчилар атрофида бўладиган даражада кўп бўлмади.