20 February 2010
05:38 -
АҚШ мутахассислари ўзбек фермерига деҳқончиликнинг сир-асрорини ўргатмоқчи
Кеча АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, АҚШ томони Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишга бел боғлаган. Америкаликлар шу йил ўзбек фермерлари оладиган ҳосилини уч бараварга кўпайтириш йўллларини ўргатишмоқчи. Шу мақсадда яратилаётган тажриба участкаларининг сонини 26 тага етказишга қарор берилибди. Ҳолбуки, ўтган йили уларнинг сони атиги 5 дона эди.
АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги ҳомийлик қилаётган мазкур дастурда мевали дарахт турларини кўпайтириш, уларнинг ҳосилдор навларини яратишга эътибор қаратилади. “Мақсадимиз - Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини ошириш, мавжуд экинлардан кўпроқ ҳосил олишни йўлга қўйишдир”, дейди Тараққиёт Муқобиллари Корпорациясининг (DAI) мамлакатииздаги минтақавий директори Чарльз Мэй.