20 February 2010
04:43 - Ўзбекистонда баҳорнинг ҳиди келиб қолди
Бундан бир неча кун аввал қаҳратон забтига олган мамлакатимизда баҳорнинг ҳиди сезилмоқда. Икки кундан бери кун илиб, шаррос ёмғир мавсуми бошланди. Деҳқонлар йилнинг баракали келишидан умид қилмоқда. Бир томондан ўзига хос нуқулайчилик ҳам туғдираётган ёғингарчиликдан тирикчилик ташвишлари билан андармон қишлоқ одамлари хурсанд, шаҳарликлар эса қуюқ булут сингари қовоғларини уйиб олишган.

Нима бўлса ҳам, Ўзбекистонда баҳор шамоли эса бошлади, унинг ҳиди келмоқда.