20 February 2010
02:21 - Ричард Холбрук Тошкентга келди, Ислом Карим билан учрашди
Расмий хабарда айтилишича, Ўзбекистон раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи муносабати билан қутлабди, Ўзбекистон Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш ишида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари самарали ривожланиши муҳимлигини таъкидлабди.

Америкалик меҳмон ўзини қабул қилгани учун Ислом Каримга миннаторчилик билдириб, “Афғонистон можарасини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг позицияси муҳим аҳамият касб этишини” қайд этибди. Суҳбат чоғида ўзаро ҳамкорликни ривлжлантириш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзачидан фикр алмашилибди.

Хуллас, расмий хабар, қирғизларнинг хабари каби, шунчалик қисқа ва умумйки, ундан Ричард Холбрукнинг нима учун Тошкентга келгани маълум бўлмайди. Балки, ростдан ҳам, расмиятчилик учун қилинган зиёратдир.

Қирғизларнинг хабаридан фарқли ўлароқ, ЎзАнинг хабарида Ислом Карим ва Ричард Холбрукларнинг айри-айри расмлари берилган.