20 February 2010
00:00 -
Бугун Қирғизистон президенти АҚШнинг махсус вакилини қабул қилди
АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук бу икки мамлакатни еттинчи марта зиёрат қилгандан кейин, бугун биринчи марта Марказий Осиёга келди. Унинг саёҳати Қирғизистондан бошланди.
Бугун у Қирғизистон президенти Қурмонбек Боқиев тарафидан қабул қилинди. Қирғизларнинг Кабар давлат агентлиги кечқурун тарқатган хабарда айтилишича, Қурмонбек Боқиев америкалик меҳмонга Қирғизистонда давлат тизимида ўтказилаёган ислоҳотлар ва жаҳон кризисининг ўз мамлакатинига таъсирини камайтириш учун қилинаётган ишлар ҳақида гапириб, АҚШ-Қирғизистон муносабатларининг ривожланишидан мамнун эканлигини айтибди.
Ричарда Холбрук мезбонга Барак Обама ва Ҳиллари Клинтоннинг саломини етказиб, АҚШ-Қирғизистон муносабатларининг келажаги яхши бўлишига умид билдирибди. Тарафлар Афғонистондаги вазият ҳақида фикр алмашишибди.
Кўриниб турибдики, қирғизларнинг хабари умумий гаплардан иборат. АҚШнинг махсус вакили бу мамлакатга нима учун келгани хабардан маълум бўлмайди.