18 February 2010
03:50 -
Украинада Януковичнинг президентлиги ҳақида яна ноаниқлик юзага чиқди
Кеча Укранина президентлигига номзодлардан бири, жорийдаги Бош вазир Юлия Тимошенко Украина Олий Маъмурий Судига ариза бериб, Марказий Сайлов Комиссиясининг Виктор Януковични президент деб эълон олувчи қарорини, тўғрироғи, бу қарорнинг протоколларини бекор қилишни сўраганди.
Бугун Украина Олий Маъмурий Суди Тимошенконинг аризасини ҳар томонлама 19 февралдаги мажлисида кўриб чиқишга қарор қилди ва, айни замонда, Марказий Сайлов Комиссиясининг Януковични ғолиб деб топган қарорини тўхтатиб қўйди. Демак, ўша дақиқадан бошлаб, Януковичнинг сайловда ғолиблиги бекор қилинди, деса бўлади.
Хуллас, Украинада сиёсий беқарорлик давом этмоқда. Бундан Украинанинг бутунлигига душман бўлганлар фойдаланишмоқда. Масалан, аҳолисининг кўпчилигини руслар ташкил қилувчи Қрим парламенти - Қрим Олий Радаси бугун ўз номини украинчадан узоқроқ қилиб, Қрим Олий Совети деб ўзгартирди. Бу Олий Совет дарҳол ҳали президентлик курсисга ўтирмаган Януковичга мурожаат қилиб, Степан Бандерага Украина Қаҳрамони уновони берувчи жорийдаги президент Виктор Юшченконинг фармонини бекор қилишни, стедентларга рус тилида кириш имтиҳонлари топшириш ҳаққи беришни талаб қилди.