18 February 2010
03:25 - Қизларимз бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпиони бўлди, президентнинг қизи ўзбекча гапирди, ура!
Бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида ниҳоясига етган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида қизларимиз Азиза Мамажонова, Сарвина Холиқова ва Ҳусниябону Ғуломова) жамоавий беллашувларда олтин медални қўлга киритиб, мусабақа ғолиби бўлишди. Медалларни шахсан топширган Осиё Бадиий гимнастика федерацияси Президенти Раҳмон ал-Шаҳрий гимнастикачиларимизга қойил қолганини айтди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Қозоғистон ва Хитойнинг терма жамоалари эгаллашди.

Мусобақа иштирокчиларидан бирининг айтишича, чемпионат юқори савияда ташкил этилгани билан эмас, балки унинг очилишида Ўзбекистон Бадиий гимнастика федерацияси президенти, мамлакатимизнинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримованинг (Ислом Каримнинг кенжа қизи) ўзбек тилида равон гапиргани билан эсда қоларли бўлди. Унинг табригидан сўнг залда қарсакбозлик бўлиб кетган, гўё президентнинг қизлари ўзбекча гапириши камёб ҳодисадек.