16 February 2010
21:34 -
2005 йил 21 февралдаги хабаримизни эслатамиз: Хукук химоячилари мухолифат сафида бўлишлари керак (Абдураҳим Пўлатнинг бугунги шарҳи билан)
2005 йил 21 февраль Шу кунларда, деб хабар беради «Харакат»нинг Россиядагм вакили Бахром Хамроев, «Мемориал»нинг кароргоҳида «Ҳокимият ва биз» мавзусига багишланган йигилиш бўлиб ўтди. Бундай йигилишлар қайта қуриш йиллари анъанавий бўлиб, кейинчалик тўхтаб қолганди. Россиядаги вазият бу анъанани тиклашни талаб қилмоқда. Энди бу йигилишлар ойда бир марта ўтказилиб борилади.
Йиғилиш катнашчилари Россияда демократияни оёқ ости қилиш ва диктатурани тиклаш хавфли нуқтага етиб келганини гапирдилар, мухолифат ўз фаолиятини жиддий ўлчовда жонлантимаса, вазият бундан ҳам ёмонлашишини таъкидладилар.
Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, Россия Думасининг собиқ депутути Сергей Ковалев хусусан шундай деди: «Хуқуқ ҳимоячилари ўзларини сиёсатга аралашмайдиган бетарафлар килиб кўрсатишга уринишлари модага айланди. Бу мутлақо хато иш. Диктатура шароитида ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматдан ва мухолифатдан баравар узокликдан туришлари мумкин эмас. Ҳуқуқ ҳимоячилари мухолифат билан бирга эканликлари очиқ айтишлари лозим, биз ўзимизни мухолифат деб эълон қилишимиз керак».
Мен бу каби гапларни «Бирлик» Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатдан кўп марта эшитгандим, дейди Бахром Ҳамроев. Абдураҳим аканинг ҳуқуқ ҳимоячиларини мухолифат билан бирга бўлишга чақришлари баъзи ижобий натижалар берганди. Сергей Ковалевдек инсоннинг шу йўналишдаги тавсиялари Ўзбекистонда мухолифат билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг яқинлашишини жадаллаштиради, деб умид қиламан.
Абдураҳим Пўлатнинг бугунги (2010 йил 16 январь) шарҳи: Сергей Ковалев “мода” деб айтган нарса, аслида, “касалликдир”. Унинг сабаблари бор. Лекин мен ҳозир масаланинг бошқа томонини гапирмоқчиман. Ўтган асрнинг охирги йиллари мен “ҳар бир мухолифатчи мустақил журналист ва/ёки ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиши керак” шиорини ўртага отдим. Бунинг натижасида Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати вужудга келди. Бу ҳақдаги Васила Иноятнинг мақоласи “Ҳаракат” журналида бор.
Аммо, кейинчалик ўша “касаллик” яна ўртага чиқабошлади. Бу масалада ташаббус кўрсатганларнинг биринчи қаторида, минг афсуски, ишонган тоғларимиздан бири Толиб Ёқуб ҳам турди. Шунинг ҳам натижасида, айнан, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати йўқ бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълум бир қисми оддий тамагирга айланди. Шуни тушуниш керакки, орқасида биронта кучли сиёсий ташкилот турмаган ҳар қандай ижтимоий-сиёсий жараён барибир инқирозга учрашини мен аввалдан билардим. Шундай бўлди ҳам.
Биз билан, яъни, “Бирлик” билан бирга бўлган “Эзгулик” жамиятигина Ўзбекистонда оёқда қолди. Ўтда-бетда қолган ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳали ҳам бўлса ақл-хушларини йиғиштириб олишга яна бир марта чақираман.
Тўғри, мен ҳозир акцентни ҳуқуқ ҳимоячилигидан мустақил журналистика ва хабарчиликка ўтказдим. Лекин, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати ҳали тирилади деган умиддаман. Биз билан бирга бўлишсагина тирилишади. Акс ҳола, Фридом Хаус каби, маданийроқ қилиб айтилса, коррупция ботқоғига ботган ташкилотларининг нонини яна қисқа муддат еб юришади, сўнгра ёки тамагирлик туфайли қамоққа тушишади ёки Толиб аканинг олдига қочиб улугуришади.