15 February 2010
02:16 -
Ўзбекистонни қаттиқ совуқ забтига олди
Мамлакатимизда икки кундан бери ноқулай об-ҳаво шариоти ҳукм сурмоқда. Мамлакат шимолини қаттиқ совуқ (цельсий шкаласи бўйича 25 градусдан ортиқ) забтига олган бўлса, жануб ва пойтахт атрофида қалин қор ёғмоқда. Водий вилоятларида ҳам изғирин совуқ ва учқунлаб ёғаётган қор бўронининг охири кўринмайди. Йўлларда кўплаб автоҳалокатлар кузатилмоқда, мазкур ҳолат яна 3-4 кун давом этади. Кишилар ўтин йўқлигидан дов-дарахтларни кесиб ёқишган ҳоллари ҳам бор.