15 February 2010
01:53 - Қўқонлик мухолифатчилар Роғун ГЭСи можаросини муҳокама қилди
Кеча Қўқон шаҳрида йиғилган “Бирлик” ва “Эрк” партияси вакиллари Роғун ГЭСи атрофида юзага келган юзага келган можаро, мазкур иншооот қурилганидан кейин келиб чиқадиган оқибатлар хусусида сўзлашдилар. Бу ҳақда мухбирларимизга маълум қилган “Бирлик” Партияси раисининг водий вилоятлари ўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймон мухолифатчилар фикри бир жойда чиққани, улар “Бирлик” етакчиларидан Пўлат Охуннинг позициясини қўллаганини айтди.

“Роғун ГЭСи қурилиши халқаро қонуний нормалар, мўътабар ташкилотларнинг кузатувчилари иштирокидаги консорциум асосида қайта кўрилиши керак. Иншоот қурилиши икки мамлакат, қардош халқлар орасига низо солиши керак эмас” дейишди йиғилганлар.