14 February 2010
06:00 - Обама ислом давлатлари бўйича янги махсус вакилини тайинлади
АҚШ президенти Барак Обама ислом давлатлари билан алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Рашад Ҳуссайинни Ислом Конференцияси Ташкилотидаги ўзининг махсус вакили этиб тайинлади. У бу ҳақда Қатарнинг пойтахти Дохада ўтаётган АҚШ-Ислом Дунёси Форумида қилган нутқида айтди, дейилади Reuters агантлигининг хабарида.

Рашад Ҳуссайин Гарвард Университетини битирган, авваллари АҚШ Адлия вазирлигида ҳам ишлаган, 2009 йил бошида Оқ Уйга ишга олинган. Мана энди унга янги вазифа берилибди. 56 аъзоси бўлган Ислом Конференцияси Ташкилоти Ислом дунёсида катта роль ўйнайдиган ташкилот эмас. Ўзбекистон ҳам унинг аъзоси.

Барак Обама ўтган йили 4 июнда Қоҳирада АҚШнинг мусулмонлар билан муносабатларида янги давр бошлашини айтган бўлса ҳам, амалда ҳеч нарса ўзгармаган эди, Рашад Ҳуссайинга янги топшириқ берилиши бир нарса ўзгартиради деб ўйлаш ножиддийлик бўларди, дейди мухбиримиз.