14 February 2010
01:30 -
Афғонистонда АҚШ ва НАТО қўшинлари толибларга қарши “Муштарак” операцияси ўтказишмоқда
АҚШ ва НАТО қўшинлари афғон ҳукумати аскарларининг ҳам иштирокида Афғонистоннинг жанубида толибларга қарши “Муштарак” номли операция бошлашди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Унда 15 минг аскар иштирок этмоқда. Операциянинг биринчи босқичидаёқ Маржа шаҳри ва 11 яшаш пункти толиблардан озод қилинган. Коалиция қўшинларидан 2, жангарилардан 20 киши ўлгани маълум бўлган.
Маржа шаҳрининг олинишида АҚШ қўшинлари 60 вертолетдан десант ташлашибди. Буюкбритания қўшинлари бу шаҳарнинг атрофидаги яшаш пунктларини назорат остига олишмоқда.
Барак Обама президент сифатида иш бошлагандан бери Афғонистонда кескин ўзгаришлар бўлиши ҳақида кўп гапирилса ҳам, амалда ҳеч нарса ўзгармасди. Узоқ тайёргарликдан кейин толибларга қарши жиддий операциялар бошланганга ўхшайди. Ҳеч шубҳасиз, бу операция аскарлардан ҳам кўроқ Обама учун синов бўлади.
Операцияга маҳаллий халқ тушунадиган ном берилгани ҳам диққатга сазовордир. НАТО қўшинларининг Афғонистондаги қўмондони генерал МакКристал тинч аҳоли ичида қурбонлар бўлмаслиги учун ҳамма чора-тадбирлар олинганини гапириши ҳам бежиз эмас.