12 February 2010
15:49 -
Ғарб Йемендан чекиндими ёки у ерда иш битдими?
Маълумки, Делта авиаширкатининг Амстердамдан Детройтга учаётган учоғини портлатишга ҳаракат қилган Умар Абудумуттллаб бўйруқни Ал-Қоиданинг Йемендаги ташкилотидан олганини тан олган. Шундан кейин Ғарб террорга қарши урушнинг учинчи фронтини Йеменда очади, деган тахминлар пайдо бўлди. АҚШ ва Буюкбритания томонидан қўллаб-қувватланаётган Йемен ҳукумати қўшинлари Саудия Арабистонининг ҳам ёрдами билан мамлакатда ўрнашиб олган террористик ташкилотларга қарши кенг кўламли ҳужумлар ҳам бошлашди. Бир ойча аввал шиа махзабига оид бўлган 19 жангари йўқ қилингани, Ал-Қоиданинг Йемен бўлими раҳбари Абдулла ал-Меҳдер ўз уйида қуршаб олиниб, отишмада ўлдирилгани хабар қилинди.
Аммо, Reuters агентлигининг кечаги хабаридан маълум бўлишича, Йеман ҳукумати шиалар билан ўқ отишни тўхтатиш бўйича шартнома тузган.
Шу муносабат билан хулоса қилиш мумкинки, Йеменда терроризмга қарши учинчи фронт очилмайди. Ал-Қоиданинг Йемен бўлими раҳбари Абдулла ал-Меҳдернинг йўқ қилиниши бу босқичда Йемен террористларини нейтраллаштириб қўйиш учун етарли бўлган. Йемен эса, мустақиллик истаётган в мустақиллик курашида террористик усуллардан ҳам воз кечамаётган шиалар билан узоқ йиллардан бери олиб бораётган урушини ўз ҳолига давом эттираверади.