12 February 2010
14:31 -
АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатларига молиявий ёрдам миқдори ўзгармайди ҳисоб
Сорос Фондининг Очиқ Жамият Институти томонидан чиқариладиган Евросиё ҳафталик интернет-бюллетенининг кеча тарқатилан сонида Оқ Уйнинг бюджет лойиҳасига доир расмий ҳужжатига асосланиб айтилишича, келаётган молиявий йилда АҚШ ҳукуматининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларига берадиган ёрдамининг миқдори ўзгармайди ҳисоб, аммо бироз бўлса ҳам озайиш тенденциси бор. У ерда келтирилган баъзи рақамлар қуйидагича.
Қирғизистон жорийдаги молиявий йилда $46 млн ёрдам олган бўлса, шу йил сентябрда бошланадиган молиявий йилда $40.3 млн ёрдам олади. Ҳарбий ёрдам $3.5 миллиондан $2.4 миллионга тушади.
Тожикистонга умумий ёрдам $42.5 миллиондан $41.5 миллионга тушса, ҳарбий ёрдам $1.5 миллиондан $1.2 миллионга тушади.
Ваҳоланки, бу икки мамлакат жорийдаги молиявий йилда олаётган ёрдамининг миқдори ундан аввалги йил ёрдамидан 2 бараварча кетта.
Ўзбекистон ва Қозоғистонга бериладиган ёрдам миқдори ўзгармайди (бунга оид рақамлар келтирилмаган), аммо Туркманистон оладиган ёрдам $12.5 миллиондан $10 миллионга тушади.
Озорбайдон ва Арманистонга бериладиган ёрдам миқдори ўзгармайди. Айни замонда, Гуржистонга ёрдам яна $10 млн долларга орттирилиб, $68.7 миллионга чиқади. Табиий, бу ёрдам Гуржистон-Россия уруши муносабати билан Гуржистонга берилган $1 миллиардлик ёрдамдан ташқаридир.
Келаётган молиявий йилнинг бюджети ҳали АҚШ Конгрессида тасдиқланмаган, аммо катта ўзгаришларсиз тасдиқланса керак.
Бюллетенда Вашингтон Университетининг Марказий Осиё масалалари бўйича эксперти Скот Радницнинг бюджет лойиҳаси хусусида “Обама маъмурияти, Буш маъмуриятидан фарқли ўлароқ, Марказий Осиё мамлакатларини демократияга ўтувчилардан кўпроқ бундай ўтишни барбод қилганлар сифатида кўрмоқда” маъносидаги фикрига ўрин берилган.