11 February 2010
01:12 -
“Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят Роғун ГЭСи масаласини Европарламент ва ЕИ элчилари ҳузурида кўтаради
Шу йилнинг 22-27 февраль кунлари Европарламент ва ЕИнинг бир қанча давлатларида учрашувларда бўладиган “Бирлик” Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Роғун ГЭСи масаласини ҳам кўтаришини таъкидлади. Сафдоши, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун томонидан эълон иқлинган баёнотнинг нечоғли долзарб эканини таъкидлаган Васила Иноят бу борада партия раҳбариятидан топшириқ олганини айтди, дейди мухбиримиз.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСини қуриши баҳонасида минтақадаги вазиятга нисбатан хавф солмоқда. Бу борада Ўзбекистон томонининг кўрсатаётган эътирозлари қабул қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСини қуриши баҳонасида минтақадаги вазиятга нисбатан хавф солмоқда. Бу борада Ўзбекистон томонининг кўрсатаётган эътирозлари қабул қилинмаяпти.