10 February 2010
22:55 - Украинада президент сайлови бўйича электрон протоколлар 100 фоиз ишлаб чиқилган, Янукович ғалаба қозонди
Марказий Сайлов Комиссияси электорон воситалар орқали жойлардан олинган протоколлар билан ишлашни тамомлади. Икки номзодга берилган овозларнинг тақсимоти қуйидагича эканлиги аниқланди:

Виктор Януковичга 12 млн 481 минг 268 сайловчи овоз берган (48,95%).
Юлия Тимошенкога 11 млн 593 минг 340 сайловчи овоз берган (45,47%).
Иккала номзодга қарши 1 млн 113 минг 51 сайловчи овоз берган (4,36%).

Янукович ғалаба қозонди, аммо МСК буни қоғоздаги пртоколларга (ҳўл муҳрли протоколларга) асосланиб эълон қилади. Ҳўл муҳрли протоколлар тўплангунча яна бир неча кун ўтиши айтилмоқда.

Ўзини “янги президент” деб аташга бошлаган Янукович бир қатор муҳим баёнотлар беришга улгурди. Масалан, у ташқи сиёсатда Россия ва МДҲ билан алоқаларга афзаллик беришини, тезда Россия, АҚШ ва ЕИ лидерлари билан учрашишга ҳаракат қилишини айтиб, Евроинтеграция иккинчи планга ўтганини очиқча кўрсатди.

“Янги президент” бош вазир Юлия Тимошенкога ҳам мурожаат қилиб, тезроқ истеъфо аризасини беришга, Юлия Тимошенкони қўллаб-қувватловчи парламент коалицияси аъзоларини эса колалицияни тўхтатиб туришга чақирди.

“Юлия Тимошенко Блоки” Донецк, Луганск ва Қрим Автоном Республикасида сайлов бюлетенларини қайтасанашни талаб қилмоқчи. Яъни, Юлия Тимошенко ўз мағлубиятини ҳали тан олиш ниятида эмас.