11 February 2010
00:11 -
Россияда кутилмаган янгилик: Доғистоннинг янги президенти жангарилар билан ҳам мулоқот қилиш кераклигини гапириб қолди
Бугун Доғистон парламенти Россия президенти Дмитрий Медведев тақдим этган номзод Магомедсалом Магомедовни бир овоздан Доғистон президенти қилиб сайлади.
Россия ичидаги сиёсий ўйинларнинг навбатдагиси бўлган бу воқеанинг хабарга арзийдиган жойи ҳам йўқ эди. Масалан, яқинда Татаристонда шу шаклда янги раҳбар сайланши ҳеч кимни қизиқтирмаган.
Аммо, Доғистондаги воқеа бошқа тарафи билан жуда қизиқ. Магомедсалом Магомедов парламентдаги биринчи нутқида ислом жангариларини назарда тутиб, “қуролланган одамлар билан музокара қилиш мумкин ва керакдир”, дебди.
Россия раҳбарлари ислом жангариларини фақат террористлар деб таърифлаб келишар эди. Магомедсалом Магомедов Москванинг рухсатисиз бирон нарса айтолмаслигини ҳисобга олинса, унинг сўзлари Москванинг ички сиёсатидаги катта янгилик сифатида қабул қилиниши керак.
Лекин, аслида, Москва мулоқот деганда жангариларни сотиб олиш олиш жараёнини тушунаётган бўлса керак. Чунки, жангариларнинг исломий давлат қуриш талаблари қисман бўлса ҳам қабул қилинишини кутиш хомҳаёллик бўларди.