10 February 2010
03:06 -
“Бирлик” бошлаган анъана давом этмоқда – Навоий ҳайкали пойига бугун ҳам гуллар қўйилди
Расмий хабарларга кўра, бугун Тошкентда Алишер Навоий туғилган куни муносабати билан унинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Бундай маъросим анъанага айланганини ҳамма билади. Аммо, бу анъана қандай бошланганини балки ҳамма билмаслиги мумкин. Улрга буни билдириш, билганларга эслатиш учун “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг хотираларидан бир парча келтирамиз.
- 1990 йилнинг февраль ойи бошларида Алишер Навоийнинг унинг номи билан аталувчи проспектдаги ҳайкали олдида бир йиғилиш ўтказишга, ҳайкал пойига гуллар қўйиб ва унинг шеърларидан ўқиб, бобакалонимизга ҳурматимизни кўрсатишга қарор қилдик. Чунки у йилларда Навоий ва бошқа улуғларимизни фақат катта юбилейлардагина оммавий шаклда эслашарди.
9 февраль куни эрталаб у ерга келган бир гуруҳ бирликчилар муҳташам (бу сўзни ҳеч бир кесатиқсиз ишлатмоқдаман) бир саҳнага дуч келдик. Ҳайкал олдида жуда кўп одам йиғилган бўлиб, ҳақиқатдан ҳам йирик бир “тадбир” режалаштиргани маълум бўлди. Университет ректори Эркин Юсупов, ёзувчи Пиримқул Қодиров ва бошқа жуда кўп таниқли исмлар шу ерда эди.
Бир оздан кейин турли ташкилотлар номидан ҳайкал остига гуллар қўйила бошланди. Бу “тадбир”нинг асл ташкилотчиси сифатида биз ўзимиз билан олиб келган “Бирлик”нинг номи ҳам кўрсатилган гулчамбарни энг марказга жойлаштирдик. Лекин у ердаги расмийлар уни четга суриб қўйишганини ҳам кўрдим, чунки турли мухбирлар томонидан расм олиш бошланганди. Бир неча одам (ҳозир эсимда йўқ) қисқа-қисқа нутқ қилишди ҳам. Кейинчалик ҳар йили шоирнинг туғилган йили шу шаклда нишонланишга бошланди.
Тушундикки, ҳокимиятдагилар биз режалаштирган “тадбир” жамиятда катта резонанс беришни фаҳмлаб, ташаббусни ўз қўлларига олишга қарор қилишган экан. Биз бунга рашклик кўрсатмадик, чунки, мақсадимиз, буюкларимизга ҳурмат кўрсатиш эди ва биз бунга эришдик.
Демоқчиманки, Алишер Навойнинг туғилган кунини улуғ тўй сифатида ўтказиш анъанаси “Бирлик” Халқ Ҳаракати тарафидан яратилган. Биз бу билан фахрланишимиз керак, фахрланамиз ҳам.