09 February 2010
20:20 -
Ўзбекистон Тожикистонга берилаётган газни қисқартирди, у тараф бунинг сабабини тушунмаётган эмиш
Бир кун аввал Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонга етказиб берилаётган табиий газ миқдорини 60 фоизга қисқартирди. У мамлакатдаги бир қатор корхона ва ташкилотлар фаолияти бу ҳодиса туфайли тўхтаб қолгани айтилмоқда. Давлатимиз раҳбарлари минтақага айни совуқ ҳаво оқими кириб келган пайтда қўшниларни Роғун ГЭСи масаласида биз билан ҳисоблашишни истамаётганлари учун тавбасига таянтирмоқчи бўлаётгани ҳаммага равшан.
Аммо Тожикистон тарафи, хусусан “Тожиктрансгаз” маъмурияти бу масалада ўзини тушунмаётганга солиши кулгили. Ўзбекистоннинг Роғун борасидаги ультиматуми бажарилмаса, тожиклар қолган 40 фоиздан ҳам умид қилмаса бўлади.