09 February 2010
20:19 -
Қашқадарёда ҳокимият пахса деворларни йиқитишга кўз тиккан
Бир неча ойдан бери ҳокимият идоралари оддий аҳолининг ҳовлиларини ўраб турган пахса деворларни ағдариш билан овора. Гўё, бу деворлар қишлоқнинг кўрк-у тароватини бузаётганмиш. Ўтган “Қишлоқ фаровонлиги йили”да бу ишни бошлаган ҳокимят вакиллари билан оддий одамлар ўртасида катта-кичик низолар юзага келяпти.
Ҳокимият талабига кўра, ҳовлилар чиройли темир панжаралар билан ўралиши, уй атрофлари кўкаламзорлаштирилиши керак. Бир қарашда тўғри талабга ўхшайди. Бироқ буни одамларнинг чўнтаги кўтармаслиги ҳисобга олинмаслиги хато.