30 January 2010
04:36 -
Собиқ бош вазир Тони Блэрнинг 2003 йилда Ироқни босиб олиш бўйича сўроқ қилиниши ва Абдураҳим Пўлатнинг ўша воқеаларга муносабати
Маълумки, Буюкбритания парламенти Ироқни 2003 йилда АҚШ ва Буюкбритания қўшинлари томонидан босиб олинишини ноқонуний деб хисоблаб, ҳалигача норозилик билдираётган доираларнинг талаби билан махсус комиссия тузган эди. Комиссиянинг вазифаси кимнидир жазолаш эмас, ўша йилдаги воқеаларни ошкорона ўрганиш ва келажак учун хулосалар чиқариш бўлган.
Бугун бу комиссия 6 соат давомида, жамоатчлик учун очиқ бўлган мажлисида, Тони Блэрни сўроқ қилди.
Тони Блэр Ироққа қўшин киритиш тўғри бўлгани, дунё Саддам Ҳусайинсиз хавфсизроқ бўлганини урғулашда давом этди. У ўз маслаҳатчиларидан баъзилари Ироққа қўшин критишга қарши бўлган бўлса ҳам, бош маслаҳатчиси лорд Питер Голдсмит бундай қадам қонуний эканлигини тасдиқлаганини билдирди. Мамлакат жамоатчилигининг бу операцияга муносабати турли бўлганидан афсусланганини урғулади.
Лорд Питер Голдсмит ҳам шу комиссия тарафидан олдинроқ сўроқ қилинганда, салбий жавоби Тони Блэрга ёқмаслигини билгани учун урушни қонуний деб баҳолаганини айтган экан.
Маълумки, АҚШ ва Буюкбритания Ироқда оммавий қирғин қуроллари борлигини рўкач қилиб, бу мамлакатга бостириб киришган, аммо бундай қурол топилмаган эди. Ироқда оммавий қирғин қуролларининг топилмагани Ироққа қўшин киритиш оперециясини дунё жамоатчилиги тарафидан салбий баҳоланишига, ҳатто, баъзи доиралар тарафидан Саддам Ҳусайини маънавий оқлашга интилишга асос бўлганди.
Шу муносабат билан “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг ўша вақтда “Ҳаракат” журналида эълон қилинган мақоласини эслашдан фойда бор. “Саддам Хусайн кетказилиши керак” керак номли мақолада (“Ҳаракат, № 2(41), 2003) Саддам Ҳусайинни йиқитиш учун унинг диктаторлиги, Ироқда инсон ҳуқуқлари оммавий равишда топталаётгани, ЕХҲТнинг Истанбулдаги саммитида (1999 йил) инсон ҳуқуқларининг бузилиши мамлакатнинг ички иши эмаслиги тўғрисида махсус резалюция қабул қлингани асос қилиб олиниши кераклиги ёзилганди. Агар шундай қилинса, Саддам Ҳусайиннинг йиқитилиши ҳамма диктаторларга, хусусан Марказий Осиё диктаторларига дарс бўлиши ҳақидаги тезис олға сурилган эди.
Орадан шунча вақт ўтиб кўриб турибмизки, Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари мутлақо тўғри бўлган. Агарда, Саддам Ҳусайин айнан диктаторлиги, инсон ҳуқуқларини паймол қилаётгани учун ағдарилса эди, дунёда ҳали ўрнаги бўлмаган прецедент юзага чиққан ва балки бу прецедент БМТ каби халқаро ташкилотлар тарафидан расмий тан олиниб, халқаро нормага айланган бўларди.
Шу билан жаҳонда диктатуралар битарди деб бўлмайди, аммо ҳамма диктаторларнинг оёғи қалтираб қолган, дунёда демократик жараёнларнинг ривожланишида каттароқ тезликка эришилган бўларди. Андижондаги каби хунрезликларнинг олди олинган бўларди.