28 January 2010
03:29 -
Қўқонлик тадбиркор ҳокимиятга норозилик билдиргани учун 15 суткага қамоққа олинди
Қўқонда янги бозор қурилгандан кейин бир қатор дўкон ва савдо мажмуалари бузиб ташлангани сабабли шаҳардаги тадбиркорлар орасида норозилик юзага келган. Ўша кунларда, яъни ўтган йилнинг сентябрида бу ерга президент Ислом Каримнинг келиши муносабати билан 134 нафар тадбиркор норозилик акциялари ўтказишга бошлашган эди. Бир неча ойдан бери узлуксиз давом этаётган норозилик чиқишлари ҳозир кульминацион нуқтага чиқди. Улар мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, мулклари қайтарилмаса Президент девони олдида очлик эълон қилмоқчи эканини баён қилишган.
Қўқон шаҳри ҳокими Шуҳрат Собиров билан мулоқотларда ҳоким норозилик билдирганларни аяб ўтирмаслигини, керак бўлса уларнинг қўзғолонини куч билан бостириши, унинг қўлида ҳозирда 5000 нафар миршаб борлигини айтган. Бундан ғазабланган мол аччиғидаги тадбиркорлар “Озодлик” радиоси орқали очлик эълон қилинишини билдиришди, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилишди.
Натижада куни кеча тадбиркорларинг бири Баҳром Мадаминов ҳокимни ҳақорат қилганликда айбланиб, Қўқон шаҳар суди қарори билан 15 суткага қамоққа олинди. Тадбиркорлардан бошқа бирининг таъкидлашича, бу ердаги ҳодисалардан ҳам Андижон воқеаларининг ҳиди келмоқда, деди мухбиримиз.