27 January 2010
15:39 -
Тахтапул шифохонасида СПИДга чалинган 4 ёшли Маҳмуд жон таслим қилди
Бугун Тошкентнинг Ўрикзор даҳаси Боситхон кўчаси 4-муюлиш 30-уйда яшовчи Абдукаримовлар хонадонининг тўрт ёшли фарзанди Маҳмудни тупроққа беришди. Бундан бир неча кун аввал фавқулодда аҳволи оғирлашиб қолган гўдакни бирорта шифохона олмаган эди. Гўдаклигида Тошкентнинг Тахтапул даҳасидаги юқумли касалликлар шифохонасидан СПИД илаштириб чиққан гўдак ҳаёт билан узоқ курашди.
Болакайни тупроққа беришдан аввал дўхтирлар унинг ўлими борасида тиббий маълумотнома беришмагани боис ҳам жаноза ва кўмиш маросимида муаммолар чиқди. Хонадон аъзоларининг жанжалидан сўнг унга сепсис (қонда зарарли бактериялар урчиши) ташхиси билан маълумотнома беришди. Ҳолбуки, Маҳмуд бир неча йилдан бери СПИД муассасалари рўйхатида турар, муолажалар оларди.
Маҳмудниннг онаси Гўзал Тўхтахўжаева диний радикал оқимга мансубликда айбланиб, бир йилдан бери қидирувда. Отаси Маҳмуд Абдукаримов диндор сифатида доимий кузатувда, келинойиси Шаҳло Султонова диний радикал оқимга мансубликда айбланиб, 64/47-муассасада жазо муддатини ўтамоқда. Хонадон бошига тушган бу ташвишдан хабардорларнинг юраги эзилган.