27 January 2010
04:41 -
Истанбулда учлик саммит - Туркия, Покистон ва Афғонистон
Бу уч мамлакат президентларининг Истанбулда ўтаётган саммити “Осиёнинг қалбида дўстлик ва ишбирлиги” деб номланган. Шу баландпарвоз номнинг ўзиёқ бу йиғилишнинг анчагина ножиддий, кўпроқ пропаганда тусидаги тадбир эканлигини кўрсатади. Агар бу саммит ўзини жиддийроқ қилиб кўрсатишни истаса, “Осиёнинг қалбида терроризмга қарши кураш” ёки шунга ўхшаш ном остида ишлаши керак эди. Қолаверса, у минтақада ҳозир асосий роль ўйнаётган АҚШнинг иштирокисиз бундай саммитлар ўтказишнинг маъноси йўқ.
Туркия президенти Абдуллоҳ Гул раислик қилаётган саммитда Афғонистон ва Покистон президентлари Ҳамид Карзай ва Асиф Али Зардори иштирок этишмоқда.
Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Абдуллоҳ Гул у минтақада, яъни Осиёнинг марказида муаммоларни фақат ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин эмаслигини айтибди. Тўғри сўзлар. Аммо, куч ишлатишга альтернатив ўлароқ нима таклиф қилинмоқда? Бу саволга жавобни анча вақтдан бери қуйидагича жавоб берилаётгани ҳаммага маълум: Толибоннинг тоқатлироқ, яъни экстремизмдан узоқроқ туришга интилаётган гуруҳлари билан ҳамкорлик қилиш ва уларни ҳокимият структураларига жалб қилиш.
Аммо, фанатик жангарилар билан тоқатлироқларнинг орасида нима фарқ бор? Фанатик-экстемистлар куч ишлатиш йўли билан исломий давлат қуриш тарафдори бўлишса, тоқатлироқлари тинч йўллар билан бу ишни қилиш ниятидалар. Хўжа Али - Али Хўжа.
Бугунги реалликдан келиб чиқилса, ҳозирги босқичда муаммоларнинг ечими фақат қуролли кураш, Толибон ва Ал-Қоида кучларини тор-мор қилишдир. Аммо нафақат бу минтақада, балки бутун Ислом дунёсидаги муаммоларнинг принципиал ечими – Исломда ислоҳотлар қилиш ва Ислом дини дунёвий давлатчилик принципини қабул қилишга эришиш. Бошқа йўл йўқ.
Шуни ҳам айтиш керакки, Истанбулдаги саммит кенгайтирилган форматда ҳам иш олиб бормоқда. Учрашувларда бу мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирларидан ташқари Буюкбританиянинг ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд ва Марказий Осиё мамлакатларининг вакиллари қатнашмоқда. Бу мақтовга сазовор янгилик. Аммо, саммитдан олдин йиғилишларда Ўзбекистон вакили ҳам қатнашажаги айтилган эди. Ҳозир берилаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон у ерда йўқ. Минг афсуки, йўқ.