27 January 2010
01:33 -
Хитойда яна тўрт нафар уйғур ўлимга ҳукм қилинди
Хитой ҳукумати ўтган йили Урумчида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликларни баҳона қилиб, уйғурларни жазолаш ва шу йўл билан уларни қўрқитиб қўйиш, мустақиллик учун курашдан воз кечтириш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Шу кунгача ўлим жазоси берилган уйғурларнинг сони 22 эди. Яна 4 киши ўлимга маҳкум қилинди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Яна бир уйғур жазонининг ижросини кечиктириш шарти билан ўлимга маҳкум қилинган, яна етти киши турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.
Бу тўрт киши ҳам қўшилиб, ўлимга маҳкум қилинганлар уйғурларнинг сони 26 га чиқди. Улардан энг камида 9 нафари қатл қилиниб бўлган.