26 January 2010
06:23 -
Ўзбек халқига янги йил совғаси: маиший тўловлар миқдори яна ошади
Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб соҳада монополист бўлган “Таштеплоэнерго” ва “Сувсоз” ширкатлари ҳамда газ таъминоти идоралари аҳолига хизмат кўрсатиш нархларини 20 фоизга оширишини маълум қилишди. Аксарият хонадонларига нормадаги иссиқлик миқдорини бермай келаётган ширкатлар шу пайтга қадар 1 куб метр жойни илитиш учун 300,2 сўмни қуртдай санаб олаётган бўлса, бу миқдор энди 365,8 сўмга чиқади.