26 January 2010
05:40 -
Тошкентга Туркиянинг эстрада юлдузларидан Иброҳим Тотлисоз келади, ишқибозлар ақлдан озган
Шу йилнинг 21-23 феврал кунлари Тошкентга турк шоу бизнеси қироли, хонанда Иброҳим Тотлисоз келиб, концерт берармиш. Бу ҳақда хонанданинг матбуот котиби билан учрашиб, масалага ойдинлик киртиган журналист Насиба Мамадалиева бир неча интернет нашрларига хабар берган. Унга таяниб ёзаётган кўнгилочар газетлар ҳозирданоқ чипталарга буюртма бизнесини бошлаб юборибди. Ишқибозларни қизиқтиришга қаратилган акциялар ўтказилмоқда.
Бироқ турк матбуотининг ўзида қиролнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ҳеч нима йўқ. Қолаверса, отаси араб, онаси курд бўлган ва мамлакатнинг бутунлигига қарши уруш олиб боаётган террорист ташкилотларга яширин ёрдам бериши иддао қилинаётган бу хонандаги ҳозир Туркиянинг ўзида ҳам муносабат жуда мураккаб. Сиёсат билан санъат аралашиб кетган жойда шундай бўлиши табиий бўлса керак.
Аслида, хонанданинг туркча исми – Иброҳим Тотлисес, яъни ширин овозли деган маънога эга. Нима учундир у Ўзбекистонда Тотлисоз деб тақдим қилинади.