20 January 2010
15:19 - Яқинда ўлган Эдвард Кеннедининг Сенатдаги ўрнига республикачи сайланди, демократларнинг иш оғирлашди
Демократ Эдвард Кеннеди Сенатга Массачусетс штатидан сайланган эди. Унинг ўрнига демократ Марта Коколи ва республикачи Скот Брауни беллашишди. Штатнинг адлия вазири бўлган Марты Коклини қўллаб-қувватлаш учун сайлов кампаниясининг сўнги куни бу ерга президент Обама ҳам келди. Аммо кеча республикачи ғалаба қозонди.

Бу ўриннинг муҳимлиги шундаки, Сенатда қонунларни тасдиқлаш учун камида 60 киши овоз бериши керак. Доимо улар билан бирга овоз берадиган икки мустақил сенатор ҳам ҳисобга олинса, демократларнинг Сенатда айнан 60 овози бор эди. Энди 59 бўлди.

Ҳозир Конгрессда жуда қийинчилик билан ўтаётган соғлиқни сақлаш системасини ислоҳот қилишга қаратилган қонунларнинг ўтиши яна ҳам оғирлашади. Ваҳоланки, соғлиқ системасини ислоҳот қилиш Обаманинг сайловолди программасининг асосий нуқталаридан бири эди. Энди ислоҳотларнинг келажаги ва Обаманинг рейтинги жиддий хавф остида қолади.

Доимо демократлар ютиб келадиган штатда республикачининг мувафаққият қозонишининг ўзиёқ президентлик курсисига ўтиргандан бери Обаманинг сайловчилар ичидаги обрўси тушиб бораётганининг кўрсатгичи бўлиши мумкин.