20 January 2010
06:05 - Украинада сайлов участкаларидан келган протоколлар 100 фоиз ишлаб чиқилди
Демак, сайлов бюллетенларининг 100 фоизи ҳисобга олинди. Виктор Янукевич 35,32% сайловчининг овозини олди, Юлия Тимошенко - 25,05%.

Бу ҳақда Марказий Сайлов Комиссияси раисининг ўринбосари Андрей Магера журналистларга маълумот берган. УНИАН агентлигига кўра, бошқа номзодларга берилган овозларнинг тақсимоти қуйидагича:

Сергей Тигипко – 13,06%
Арсений Яценюк – 6,96
Виктор Юшченко – 5,45%
Петр Симоненко – 3,55
Владимир Литвин – 2,35
Олег Тягнибок – 1,43%
Анатолий Гриценко – 1,2%
Инна Богословская – 0,41%
Александр Мороз – 0,38%
Юрий Костенко – 0,22%
Людмила Супрун – 0,19%
Василий Противсих – 0,16%
Александр Пабат – 0,14%
Сергей Ратушняк – 0,12%
Михаил Бродский – 0,06%
Олег Рябоконь – 0,03%
Ҳаммага қарши овоз берганлар - 2,2%.

Украинадаги президент сайловида шунча номзоднинг қатнашиши, ва аввалдан маълум бўлгандек, уларнинг кўпчилиги бир фоиз овоз ҳам ололмагани демократиянинг эмас, сиёсий саҳнада етарлича масхарабозлар борлигининг кўрсатгичидир. Буни ҳамма тушунгани учун масхарабозларга ортиқча эътибор бўлмади.

Ҳамманинг диққат марказида биринчи беш жойни эгаллаган номзодларнинг мусобақаси турарди. Энди ҳамма нарса равшан, олдинда ҳал қилувчи иккинчи тур сайлов. Натижа ҳам мълум дейиш мумкин. Зарғалдоқчи-демократлар бирлашолмаганлари сабабли мағлубиятга учрайдилар. Уч марта судлангани иддао қилинаётган одам президент бўлади.