14 January 2010
22:23 -
Қозоғистоннинг ЕХҲТдаги раислиги бўйича Венада инаугурацион мажлис
Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Доимий Кенгаши Венадаги қароргоҳида Қозоғистоннинг ЕХҲТдаги раислиги бошланиши муносабабти билан махсус йиғилиш ўтказди. Норасмий шаклда Қозоғистоннинг ЕХҲТдаги раислиги инаугурацияси деб айтилаётган мажлисда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой нутқ сўзлади, дейилади Казинформнинг хабарида.
ЕХҲТнинг роли, Қозоғистоннинг сўнги йиллардаги мувафаққиятлари, қозоқ халқининг демократига содиқлиги каби умуий мавзуларни ўз ичига олган Нурсултон Назарбойнинг нутқида диққатга сазовор бир нуқта бор эди. У ҳам бўлса, 10 йиллик танаффусдан кейин ЕХҲТнинг саммитини чақириш масаласи.
Қозоғистон президентининг фикрича бу саммит доирасида Хельсинки Актининг 35 йиллиги, Прага Хартиясининг 20 йиллиги ва Иккинчи Жаҳон Уруши битишининг 65 йиллигини нишонлаш мумкин бўларди. У Хальсинки Акти имзоланган 1 августни ЕХҲТ куни деб эълон қилишни ҳам таклиф қилди.
Қозоғистоннинг ЕХҲТдаги раислиги тўртта ”T" га асосланади, деди яна Нурсултон Назарбой. Булар – trust (ишонч), tradition (анъана), transparency (шаффофлик), tolerance (тоқатлилик).
Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг ЕХҲТдаги раислигидан ҳам мамлакатининг ҳам ўзининг жаҳондаги ўрнини мустаҳкамлаш учун фойдаланишга ҳаракат қилаётгани мақтовга созовордир. Аммо бу йўналишда катта мувафаққиятлар кутиб бўлмайди.
Чунки, биринчидан, Қозоғистоннинг ўзи ҳали демократиядан узоқ бўлган бир ўлка.
Иккинчидан, ЕХҲТ Марказий Осиё давлатларининг катта тезлик билан осиёлашиб кетишини олдини олиш йўлида маълум бир восита бўлса ҳам, бу ташкилотнинг ўзи анча аморфлашиб қолди, ва айниқса, Ўзбекистон режимининг Андижондаги хунрезлигига адекват рекация кўрсатолмагани сабабли рамзий бир структурага айланиб бормоқда.