14 January 2010
23:18 -
Батумида халқаро энергетик конференция ўтказилди, Ўзбекистон у ерда йўқ
Гуржистон, Озорбайжон, Белоруссия, Туркия, Украина, Туркманистон, Қозоғистон, Болгария, Руминия, Литва, Латвия, Польша вакилларининг иштирокида ўтган бу конференцияда ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмади, аммо шу ва бошқа давлатларнинг президентлари иштирокида ўтказилиши режалаштирилаётган саммит декларациясининг лойиҳаси тайёрланди, демак, катта иш бажарилди, дейилади Грузия-Online агентлигининг хабарида.
Гуржистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ия Махарашвилининг билдириича, саммит Батумида бўлади ва Жанубий Энергетик Йўлни ривожлантириш бўйича декларация қабул қилади. Лекин унинг қачон бўлиши ҳали белгиланмаган.
Бу учрашув ва бўладиган саммитнинг мақсади - Россиянинг энергетия воситаларини Европага етказиб бериш соҳасидаги ҳукмронлигини бузишга интилиш, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Шу сабабли ҳам, Россиянинг вассали бўлган Ўзбекистон бу каби йиғилишлардан узоқ туришга ҳаракат қилиши ғоят табиийдир.