14 January 2010
13:45 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: икки гўдакни қийнаб ўлдирган 17 яшар ўзбек қизи қўлга олинди!
Пойтахтимизда ўзбек-қозоқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўтказган қўшма операцияси чоғида Олмаота икки гўдакни қийнаб ўлдирган 17 яшар Барно Абдуллаева ҳибсга олинди. Ўтган йил охирида Олмаотанинг туманларидан бирида жойлашган хонадондан топилган икки гўдак жасади маҳаллий KTK телеканали орқали намойиш қилинган ва бундан кўпчилик даҳшатга тушганди. Афсуски, қотил 17 яшарли ўзбек қизи бўлиб чиқди. У ўлдирилган 8 яшар гўдак ва унинг қонга беланган онаси билан боғлиқ бошқа бир жиноятни содир этишда ҳам гумон қилинмоқда.

Тошкентдаги гўзаллик салонларидан бирида ҳибсга олинган Абдуллаева фоҳиша бўлиб, навбатдаги иш оқшоми аввалида қўлга тушди, деб хабар беради яна ўша КТК. Ўзбек оммавий ахборот воситаларида бу каби хабарлар тарқатилмаслиги эса ўз-ўзидан маълум.