13 January 2010
03:09 - Ислом Карим ҳайкал очди - одамларнинг ҳафсаласи қочди
Бугун Президент Ислом Карим пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Қуролли Кучлар музейи ҳовлисига ўрнатилган “Ватанга қасамёд” ҳайкали очилишида иштирок этди. Албатта, мазмунан ўзбек аскарининг бу янги ҳайкали шўролар даврини улуғловчи, шу сабабли олиб ташланиши мухолифат тарафидан ҳам олқишланган Совет солдатининг ҳайкалдан афзалдир, чунки, у Ўзбекистоннинг мустақил кунларини ўзида акс эттиради. Аммо, минг афсуски, бадиий жиҳатдан у эски ҳайкалдан узоққа кетмаган.

Кўпчилик тарафидан кўримсизлиги, бадиий дидсизлик билан дунёга келгани айтилаётган мазкур ҳайкални Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев яратган. Унинг пойида нутқ ирод қилган Ислом Карим отадий тутуриқсиз, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан баландпаровз сўзларни айтди.

Префессионал ҳайкалтарошларнинг айтишича, одатда мустаҳкам ва кўкли ёдгорликлар яратилиши учун бир неча йил кетди. Мазкур ҳайкал эса расмий хабарларда айтилганидек, бир неча кунда яратилган.

Хуллас, бугун Тошкентда, мамлакат президентининг иштирокида, яна бир кўримсиз иншоотнинг очилиши бўлди, дейди мухбиримиз.