12 January 2010
21:30 -
Қаршида қашқадарёлик мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг бирлашган йиғилиши бўлди
Бугун Қарши шаҳрида бу вилоят демократларининг умумий йиғилиши бўлди. Ҳукумат хабардор бўлса, йиғилишнинг олдини олишга ҳаракат қилиши муқарралигини ҳисобга олиб, бу ҳақда олдиндан эълон берилмади. Йиғилишдан фақат унга чақирилган фаолларнинг хабари бор эди.
Мухбиримиз 20 кишининг иштирокида ўтказилган мажлиснинг баъзи қатнашчилари исмини берди. Булар – “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов, у ўзининг ташаббуси билан ўтказилган бу мажлисга раислик ҳам қилди, “Эрк” партиясининг раиси Самад Мурод, “Эзгулик” жамияти вилоят ташкилотининг раиси Зулфиқор Мирза, “Бирлик” Партияси МК аъзоси Ғанижон Тошмат, “Эрк” партияси фаоли Эшқул Юсуф, ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшан Қораева, 16 йилдан бери мавжуд режим зиндонида сақланаётган Мурод Жўранинг турмуш ўртоғи Холбека Жўра ва бошқалар.
Мажлис қатнашчилари ҳозирги оғир аҳволда демократик мухолифатни қайтадан оёққа турғизиш учун нималар қилиш кераклигини муҳокама қилдилар. Бу ерда аниқ қарорлар қабул қилинмади, аммо шу каби учрашувларни интенсивлаштириш йўлидан боришга келишилди.
Шу йиғилиш доирасида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти вилоят ташкилоти фаолларининг мажлиси ҳам ўтказилди. Маълумки, ташкилот раиси Ёдгор Турлибек мамлакатни тарк этгандан бери ҳеч қандай мажлис ўтказилмаган, янги раис сайланмаган эди. Ўз ташаббуси билан ўзини раис деб эълон қилган Гулшан Қораева легитимлиги йўқлиги сабабили жиддий ишлар қилолмади. Йиғилиш қатнашчилари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти вилоят ташкилотининг раиси қилиб Эшқул Юсуфни сайладилар. Гулшан Қораева норозилик билдириб, йиғилишни тарк этди.
Йиғилиш бўлишидан хабардор бўлган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат мажлис бўлаётган вақтда бу ерга кўп марта телефон қилиб, ҳеч ким билан боғланолмади. Ниҳоят боғланганда, йиғилиш тугаган ва ҳамма тарқалиб бўлганди. У Дайнов Ташанов билан гаплашди, мажлис хусусида маълумот олди ва мухолифатни қайтдан тиклаш йўлида биринчи ташкилий қадам қилган қашқадарёлик демократларни кичкина бўлса ҳам муҳим ғалаба билан табриклади. Икки сафдош бу каби йиғилишларни тез-тез ўтказиб туриш, бошқа вилоятларга бу ташаббусни тарқатиш, бу каби йиғилишларни моддий таъминлаш каби масалаларни маслаҳатлашдилар.