12 January 2010
01:56 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Қашқадарёда бир хотин ўз эрини ўлдириб, оғилхонага кўмди
Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани Соҳибкор жамоа хўжалигида яшовчи фуқаро Эсон Мухторов 2006 йилдан бери бедарак йўқолган, деб ҳисобланаётган эди. Куни кеча унинг жасадини хонадоннинг молхонасидан кавлаб олишибди.
Маълум бўлишича, Эсон Мухторовни 2006 йили ўз хотини ва қайнилари сўйиб, оғилхонага кўмиб юборишган экан. Бу ҳодисани кўрган унинг 5 яшар қизчаси қўрққанидан тилдан қолибди. У яқинда соғайиб, қариндошларга айтиб берибди.
Дастлабки суриштирувларга кўра, хўжаликда кассир бўлиб ишловчи Эсон Мухторов ўша йили кичик миқдорда хазина (тилла) топиб олган. Хотини бу сирдан ўз укаларини хабардор қилгани учун аёлини урган, сўнгра хотин ва қайнилар уни бўғизлаб кўмиб юборишган.