08 January 2010
12:44 -
Обама хавфсизлик системасидаги муваффақиятсизлик учун маъсулиятни ўз бўйнига олди, янги чора-тадбирлар таклиф қилди
Ўтган йили 26 декабрда Делта ширкатининг Амстердамдан Детройтга келаётган учоғини нигериялик террорист Умар Муталлиб портлатиб юборишига сал қолгач, АҚШнинг сиёсий саҳнасида бўрон каби воқеалар бўлди. Чунки, 2001 йилда Нью-Йоркда юз берган террористик ҳужумларда 3 мингга яқин одам ўлгандан кейин, АҚШ ўз хавфсизлигини таъминлаш, хавфсизлик даражасини кескин ошириш учун жуда катта чора-тадбирлар кўрган, катта маблағ сарфлаган эди.
Шундай шароитда, Умар Муталлиб портлатувчи модда ва уни портлатиш учун керакли бўлган жиҳозлар билан қандай қилиб учоққа киролгани жиддий саволлар туғдириши табиий эди. Бунинг устига, Умар Муталлибнинг исми терроризмга алоқаси борлиги гумон қилинган одам сифатида АҚШ хавфсизлик хизматларининг рўйхатларида бор экан, унинг отаси АҚШнинг Нигериядаги элчихонасига шахсан келиб, ўғли терроризм ғоялари ичига кириб қолганини билдирган экан.
АҚШнинг республикачилари Обама ҳукуматини соғлиқни сақлаш системасини ислоҳот қилиш каби ички муаммоларга шўнғиб кетиб, мамлакат ва миллат учун энг муҳим бўлган масала – хавфсизлик масаласини эътиборсиз қолдирганликда айбладилар.
Кеча Барак Обама Оқ Уйда баёнот берди ва бўлган воқеа ҳамда хавфсизлик системасининг муваффафқиятсизлиги учун маъсулиятнинг шахсан ўз бўйнига олди. “Мамлакатнинг ва ватондошларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш президент сифатида менинг бурчимдир, мен маъсулиятни ўз бўйнимга оламан”, деди у.
АҚШ президенти хавфсизлик системасини янада самаралироқ қилиш учун янги чора-тадбирлар таклиф қилди. Уларнинг ичида фундаментал янгилик йўқ. Бир оғиз сўз билан айтилса, яна ҳам эҳтиётроқ бўлиш керак.
Мухбиримизнинг фикрича, АҚШ ўз хавфсизлик даражасини орттириш масаласида анъанавий йўллардан кетмоқда. Бунинг устига, Ислом дунёсига нисбатан юмшоқроқ сиёсат олиб боришга ваъда берган Барак Обама ўз қўлини ўзи боғлаб қўйган. Аслида, ислом террористларидан чиқаётган хавфни бартараф қилиш учун принципиал янги йўллар танлаш лозим.