08 January 2010
11:30 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Ёш аёл ўлган боласининг ўйинчоғини синдирган қўшнисининг 4 ёшли қизини ўлдириб, печкада ёқди
Туркияда чиқадиган “Миллиёт” газетасидаги мақоладан маълум бўладики, бу мамлакатнинг Коня вилоятидаги бир қишлоқда 23 ёшли Кезбон исмли аёл қўшнисининг 4 ёшли Бейза исмли қизини ўлдириб, жасадини печкада ёқиб, йўқ қилибди.
2008 йилда бўлган бу воқеа бўйича шу кунларда суд бўлмоқда экан. Тергов натижалари ва суддаги ифодалардан маълум бўлишича, Кезбоннинг қўшнилари 4 ёшли қизларини нон олиш учун дўконга юборишган. Дўконда Кезбон билан кўришиб қолган Бейза олган нонини ҳам қўтариб, қўшни аёлга эргашибди ва унинг уйига келибди. Бунинг сабаби ҳам бор. Кезбоннинг яқинда ўлган 3 ёшли қизининг ҳам исми Бейза бўлиб, икки Бейза дўст бўлган, бир бирларининг уйларига чиқиб биргаликда ўйнашга ўрганишган экан. Хуллас, қиз қўшниларининг уйига келиб, ўлган ўртоғининг ўйинчоғини ўйнабди ва тасодифан ўйинчоқнинг қўлини синдириб қўйибди. Кезбон жаҳл устида Бейзани ўлдириб, нима қилишини билмасдан, унинг жасадини печкада ёқиб, йўқ қилибди.
Ўлдирилган Бейзанинг оиласи унинг йўқолгани ҳақида полицияга мурожаат қилган ва бир неча ойлик текшириш ва терговлардан кейин даҳшатли воқеа бутун тафсилотлари билан ўртага чиққан.
Кезбон яқинда ўз қизининг ўлгани, бошқа қизи психологик касаллиги туфайли узоқ вақтга касалхонага ётқизилгани, воқеа куни ишлаётган жойидан бўшатилгани, бунинг устига, эри ўзига жуда қўпол муомала қилиши туфайли ўта нервли бўлиб кетгани, нима қилиб қўйганини ҳам билмагани, пушаймон экани, энди яшашни истамаётганини айтса ҳам, ўлдирилган қизалоқ Бейзанинг ота-онасини ҳозирги ҳолатини ҳам тушуниш мумкин. Уларга кўра, Кезбон бир қизидан айрилгани, иккинчиси хаста бўлгани сабабли ҳасаддан уларнинг қизини ўлдирган.
Хуллас, қотил, аммо бечора аёлни умрбод қамоқ кутмоқда. Кимга юрагинг ачишини ҳам билмайсан киши.