08 January 2010
00:47 - Тожикистондан ўзбекларни қизиқтирадиган хабарлар
Русларнинг Интерфакс агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлишича, Тожикистон Олий Суди исми хабарда айтилмаган бир тожик фуқаросини Ўзбекистон фойдасига жосуслик қилганда айблаб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилибди. Тергов маълумотларига кўра, айбанувчида Байпазин и Сангтудин гилроэлектростанцияларининг ишига доир махфий ҳужжатлар топилган эмиш.

Тожикларнинг «Азия-Плюс» агентлиги бугун тарқатган хабарда айтилишича, кеча Ронгун ГЭСнинг акциялари сотишга чиқарилган ва бир кун ичида 400 млн. сомони (тахминан $92 млн.) қийматидаги акциялар аҳолига сотилган.

Таъкидлаш керакки, бу ГЭСнинг акцияларини сотиш молиявийдан ҳам кўпроқ сиёсий воқеадир. Чунки, Ўзбекистон бу ГЭСни халқаро экспертизадан ўтмасдан қурмасликни талаб қилмоқда. Тожикистон раҳбарлари ГЭСнинг акцияларини дабдабали равишда сотишни ташкил қилиб, уни умумхалқ бойлик сифатида кўрсатишга интилмоқдалар.