06 January 2010
12:40 - Тошкентнинг олди тиллофурушлари суднинг қора курсисида
Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг солиқ, валюта ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан қаллобликда айбланиб, ҳибсга олинган тошкентлик танқили тиллофуруш Неъмат Зоитов ва унинг командасини иши эрта-индин суднинг апеллация босқичида кўрилади. Бу ҳақда мухбирларимизга баён қилган жиноят иши гувоҳларидан бири пойтахтнинг эски шаҳар қисмидаги Зоитовга тегишли “Олмос” заргарлик дўконидан прокуратура ходимлари 9 миллиард сўмлик заргарлик маҳсулотларини давлат фойдасига мусодара қилганини айтди.

Ўтган ойда бўлиб ўтган биринчи инстанция суди давлат пробаларини сохталаштирган тиллофурушни 13 йилга озодликдан маҳрум этгач, бу ҳақда Ўзбекистон телевидениесида махсус кўрсатув намойиш қилиниб, фуқароларнинг сохта тилла буюмларидан эҳтиёт бўлиши ҳам сўралганди, дейди мухбиримиз.