05 January 2010
02:39 -
Султон суягини хорламас: “Истеъдод” жамғармаси раҳбарияти жиноий жавобгарликдан озод қилинди
Аввалги хабарларимизда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан 1997 йилда хорижда ёшларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Умид” жамғармаси (кейинчалик “Истеъдод” жамғармасига айлантирилган — Ҳаракат) раҳбарияти устидан жиноят иши қўзғатилгани, маъмуриятнинг йирик миқдордаги талон-тарожлик ва мансаб суиистеъмоллигида айбланиб, сўроқ бераётганини маълум қилгандик. Бугун Чилонзор прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, иш Ўзбекистон Респубикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига (Ишда жиноят таркиби йўқлиги учун ҳаракатдан тугатиш) асосан иш ёпилибди. Жамғарма маъмурияти жавобгарликдан тўла озод қилинган.