04 January 2010
14:24 -
Қайси мамлакатдан келаётган йўловчилар АҚШ учун энг хавфли
Кеча АҚШ аэропортларида йўловчиларни учоқларга ўтказишдан олдин хавфсизликни таъминлаш мақсадида қилинадиган текширишларнинг янги қоидалари эълон қилинди. Бугун жорий қилишга бошланадиган қоидаларга кўра, дунёнинг 14 мамлакати фуқаролари АҚШ учун потенциал энг хавфли одамлар ҳисобланади ва уларнинг бутун бадани бошқаларга нисбатан диққатлироқ текширилади.
“Терроризм спонсорлари” рўйхатига кирувчи бу 14 мамлакат қуйидагилар - Куба, Эрон, Судан, Сурия, Афғонистон, Жазоир, Ироқ, Ливан, Ливия, Нигерия, Покистон, Саудия Арабистони, Сомалия ва Йеман. Буларнинг ҳаммаси Ислом малакатлари эканлиги Reuters агентлигининг хабарида алоҳида таъкидланади.
Номи айтилмаган расмийларнинг билдиришича, бу мамлактларнинг йўловчилари текшириш системаларидан “мижиғланиб” ўтказилади, уларнинг қўлларидаги юклар детекторлар ва сканерлар ёрдамида ўта синчковлик билан текширилади.
АҚШ аэропортларида хавфсизлик чораларининг яна ҳам кучайтирилиши ўтган йилнинг 26 декабрида Нигериялик йўловчи Умар Абдумутталиб “Делта” авикомпаниясининг Амстердамдан Детройтга келаётган учоғини портлатишга ҳаракат қилгани билан боғлиқдир. Ўшанда бу нигериялик йўловчи текшириш системаларидан ўтган бўлса ҳам, у ўз баданига ёпиштириб олган портлатувчи модда ва жиҳозлар билан учоққа ўтиб кетишга муваффақ бўлганди.
Ҳозир АҚШ ҳукуматининг танқидчилари, биринчи навбатда, республикачилар аэропортларда хавфсизликни таъминлаши керак бўлган системаларга ишонч йўқолганини гапирмоқдалар.