04 January 2010
11:30 - Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси бугун расман очилади
Баландлиги 818 метр бўлиб, 160 қаватга эга бўлган бу бинонинг номи ҳозирданоқ маълум - Дубай минораси (Бурж Дубай). Тайваннинг пойтахтидаги Тайпей минораси (баландлиги 509 метр) иккинчи ўринга тушиб бўлди.

Дубай минорасининг биринчи 37 қавати меҳмонхона, 45-108 қаватлари уй-жой, қолганлари офислар бўлади.

Бино лойиҳасининг муаллифи америкалик архитектор Эдриан Смит, уни қуриш учун 4 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфланган.