04 January 2010
01:11 - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг янги йил майнавозчилиги
Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларнинг арз ва шикоятларига тезроқ жавоб қайтариш мақсадида интернет тармоғида янги сайт очибди. Янги йилдан ишга тушган мазкур интерактив хизмат туридан фуқароларнинг қанчалик фойда кўраётганини билмадиг-у, мазкур сайт айрим ҳуқуқ ҳимоячилариинг синовидан ўтолмади.

Номини очиқламасликни сўраган ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири сайтга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тасдиқланган Низомга мувофиқ норозилик акцияси ўтказиш учун шаҳар ҳокимига ариза топшириб кўрган. Натижада ҳокимлик хатга ҳали жавоб бермасдан уни участка нозирлари топишибди ва пўписа билан қарши олишибди.

Уларнинг таъкидлашича, сайтга бундай савол ёки аризалар билан мурожаат қилиш мумкин эмасмиш. Бу тариқа сўровлар муқаррар хуфя органлар қўлига етади ва ариза муаллифига улар “жавоб” қайтаришади, дейди мухбиримиз.