03 January 2010
02:23 - Афғонистон парламенти Ҳамид Карзайга зарба берди
Ҳамид Карзайнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлаши керак бўлган мамлакат парламенти бугун кун бўйи ўтказилган мажлис давомида 23 вазир номзодидан 17 нафарини рад этди. Уларнинг ичида адолат, тижорат, иқтисод, энергетика, соғлиқни сақлаш, аёлларнинг масалалари билан шуғулланувчи вазирлар бор.

Мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардак тасдиқланган. Ҳамид Карзай ташқи ишлар вазирлигига ҳали номзод кўрсатмабди. Ваҳоланки, бир неча кундан кейин Лондонда Афғонистонга бағишланган халқаро конференция бўлади. Унгача янги вазир тайинланиши керак.

Сайлов комиссияси шу йил 22 майда парламент сайлови бўлишини эълон қилди. Кўпчилик вазирларнинг тасдиқланмаслиги билан янги сайлов ўтказиш қарорининг бир кунда олиниши тасодифдир холос. Аслида, бу икки воқеанинг бир бирига алоқаси йўқ.