02 January 2010
23:46 - Тожикистонда ер қимирлади, Ванж тумани энг кўп зарар кўрди
Бугун эрталаб 7:15 да Тожикистонда қаттиқ ер қимирлади. Азия-Плюс агентлигининг хабарига кўра, унинг кучи тахминан 5 балл бўлди. Эпицентрга энг яқин бўлган Тоғли Бадахшоннинг Ванж тумани марказида 20 минг киши турадиган уй-жой у ёки бу даражада бузилган. Уларнинг баъзиларини, айниқса, Гишон, Рог ва бошқа қишлоқларда, тузатиб бўлмайди. Яхшики, аҳоли ичида талафот йўқ, дейди туман ҳокимининг ўрибосари Азимжон Шамсиддинов.