30 December 2009
18:37 -
Украина ва Россиянинг аҳолиси камайиб бормоқда
1991 йилдан бери Украинанинг аҳолиси 6 миллионга камайгани мамлакатининг Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Комитетида алоҳида масала сифатида кўриб чиқилган. Президент Виктор Юшченко тарафидан 29 декабрда имзоланган бу Комитетнинг қарорида Вазирлар Кабинетига демографик аҳволни тузатиш бўйича бир қатор топшириқлар берилган, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида.
Русларнинг “Независимая газета”си Соғлиқни сақлаш ва ва ижтимоий тараққиёт вазири Татьяна Голиковага асосланиб хабар беришича, 2009 йилда Россиянинг аҳолиси фуқаролик олаётган муҳожирлар ҳисобига 15-20 мингга ортмоқда. Аммо, муҳожирлар ҳисобга олинмаса, шу йилнинг январь-февраль ойларида Россия аҳолиси тахминан 225 мингга камайган.
БМТнинг прогнозларига кўра, Россиянинг ҳозирги 142 миллионлик аҳолиси 2040 йилда 98 миллионга тушади.